Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш кучайтирилади

Президент фармони билан давлат грантлари учун лойиҳаларни танлашнинг шаффофлигини ошириш ва бир қатор имтиёзлар бериш назарда тутилган.

60views0replies
2

president.uz

Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилмоқда, тегишли фармонни Шавкат Мирзиёев имзолади.
Фуқаролик жамияти институтлари - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла), партиялар, ҳаракатлар, касаба уюшмалари, жамоат бирлашмалари ва жамғармалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ).
Президент давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалар учун муносиб лойиҳаларни танлаш сифати ва шаффофлигини ошириш мақсадида соҳадаги институционал ўзгаришларни қўллаб-қувватлади.
Хусусан, парламент ҳузурида Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади, бу орқали ижтимоий лойиҳаларнинг манзиллилиги таъминланади ва бюрократияга барҳам берилади.
Шунингдек, фуқаролик жамияти институтларига давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларни ажратиш билан боғлиқ барча жараёнларнинг шаффофлигини таъминлашга қаратилган ягона электрон платформа ишга туширилади.
Фармон билан ижтимоий шерикликни ривожлантиришнинг қуйидаги механизмлари жорий этилмоқда:
• давлат органлари томонидан ҳар йили ижтимоий буюртмалар бўйича танловлар ўтказилиши;
• давлат органларига БҲМнинг 1000 бараваригача бўлган миқдорда фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий шериклик бўйича ташаббус лойиҳаларини танловлар ўтказмасдан молиялаштириш ҳуқуқи берилди;
• ҳар йили Вазирлар Маҳкамаси фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий шериклик асосида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини бажаришга жалб этиш бўйича алоҳида дастур қабул қилади.
Ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни оммалаштириш мақсадида фуқаролик жамияти институтларига қуйидаги имтиёзлар берилади:
• давлат грантлари ва ижтимоий буюртма лойиҳалари доирасида даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари 3 йил муддатга 50 фоизга камайтирилмоқда;
• 2025 йил 1 январдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, аёллар ва болалар ташкилотлари бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи 2 бараварга камайтирилади;
• ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун ҳомийлик ташкилотларининг солиқ тўланмайдиган хайрия маблағлари миқдори 15 млн сўмдан 34 млн сўмга оширилди.
60views0replies
2

Комментарии