Маълум қилинишича, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Амман шаҳри (Иордания) мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.
Чемпионат давомида эркин курашчи Улуғбек Рашидов (-48 кг) Амман шаҳрида ўтаётган U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Барча беллашувларда яққол устунлик билан рақибларини мағлуб этган Рашидов финалда эронлик Амираббос Ализодани муддатидан аввал таслим қилди.