Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда бир нечта шахслар "олтин марказ"и қоровулларини дўппослашди - видео

Уларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

67views0replies
0

Жорий йилнинг 23 август куни Чилонзор туманидаги “Олтин маркази” олдида 1984 йилда туғилган А.Ш. Malibu автомашинасида автотураргоҳга кирмоқчи бўлган. Бироқ автотураргоҳ назорати ходимлари у ерда жой йўқлигини маълум қилишган ва автомашинада келган фуқаролар ҳамда назорат бўлими ходимлари ўртасида оғзаки тортишув бошланган.
Шундан сўнг А.Ш. ўзининг танишлари 1986 йилда туғилган С.Ш., 1982 йилда туғилган Р.Н., 1979 йилда туғилган М.Ш. ва 1989 йилда туғилган С.М.ларни чақирган ҳамда улар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан автотураргоҳ олдида жанжал кўтаришган.
Улар "Олтин маркази"да қоровул бўлиб ишловчи 1986 йилда туғилган Ғ.И. ва 1981 йилда туғилган А.К.ларни урган вақтида, марказ назорат бўлими ходими 1995 йилда туғилган Ж.И. уларнинг безорилик ҳаракатига чек қўйиш мақсадида ажратмоқчи бўлган. Бунинг натижасида ушбу шахслар ўз фуқаролик бурчини бажараётган Ж.И.ни ҳам уриб тан жароҳати етказишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
67views0replies
0

Комментарии