Кеча, 23 август куни Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Саида Мирзиёева Озарбайжоннинг биринчи хоними Меҳрибон Алиева билан учрашди.
Хонимлар биргаликда Болалар гематология, онкология ва клиник иммунология маркази қошидаги "Меҳрли мактаб" шифохонасига, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур суратлари кўргазмасига боришди. Улар миллий либосларнинг ажойиб намойишини томоша қилишди.
Маданий-гуманитар алоқалар ва муштарак анъаналар Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги муносабатларнинг ривожида муҳим ўрин тутади.