Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистон ва Озарбайжон бизнес-форумида 2 миллиард долларлик шартномалар имзоланди

Бизнес-форум якунлари бўйича салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди. Давлат раҳбарлари янги корхона ва лойиҳаларни ҳам ишга туширдилар.

99views0replies
4

president.uz

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев икки давлат ишбилармон доиралари билан қўшма учрашув ўтказиб, қатор қўшма лойиҳаларни амалга оширишга киришди.
Тадбирда Озарбайжоннинг PASHA Holding, SOCAR, SOFAZ, Agalarov Development, Silk Way Group, Matanat, Sarda Group, AzerGold, Azermash, Озарбайжон инвестиция холдинги, "Озарбайжон темир йўллари", "Алят" эркин иқтисодий зонаси ва бошқа етакчи компаниялари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок этдилар.
Ўзбекистон президенти етакчи компаниялар раҳбарларини самимий қутлар экан, уларнинг икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий шериклик муносабатларини кенгайтиришдаги муҳим аҳамиятини алоҳида таъкидлади.
Бундай форматда илк бор ўтказилаётган тадбир икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб бериши таъкидланди.
Давлат раҳбари бу галги саммитда эришилган ютуқларни мамнуният билан қайд этди. Ҳамкорликнинг кенг кун тартиби муҳокама қилинди ва истиқболли ривожланиш йўналишлари белгилаб олинди. Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди ва Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланди.
"Биз давлатлараро ҳамкорликнинг энг юқори босқичига чиқдик ва Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларида амалда янги саҳифа очдик", – деди Ўзбекистон раҳбари.
Музокараларнинг асосий натижалари мамлакатларда бизнесни янада қулай шароитларни шакллантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, ташқи бозорларга биргаликда чиқиш бўйича келишувлар бўлгани таъкидланди.
Бундан ташқари, куни кеча ўтган бизнес форумида умумий қиймати 2 миллиард доллардан ортиқ битим ва шартномалар имзоланди.
Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари томонидан эълон қилинган Иқтисодий кооперация йили доирасидаги муҳим вазифаларни амалга оширишда айнан бизнес асосий драйвер бўлиши ва ҳал қилувчи роль ўйнаши кераклигини алоҳида таъкидлади.
Гап ҳамкорликнинг 20 та устувор йўналиши бўйича истиқболли лойиҳалар ҳақида бормоқда. Давлат раҳбари тадбиркорларга уларнинг самарали ва қулай фаолият юритиши учун барча зарур шарт-шароит яратилишига ишонтирди.
Икки мамлакатнинг етакчи компаниялари раҳбарлари кўрсатилаётган эътибор учун Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларига миннатдорлик билдириб, янги кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича аниқ режалари ҳақида маълумот бердилар.
Учрашув якунида давлат раҳбарлари ҳамкорлик лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этишди.
Тошкент шаҳрида меҳмонхона ва турар жой мажмуаларини барпо этиш, Қашқадарё вилоятида қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, Озарбайжонда тўқимачилик кластерлари ҳамда тикувчилик фабрикасини ташкил этиш ва бошқа лойиҳалар шулар жумласидан.
Президентлар ушбу лойиҳаларга старт берар экан, улар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, замонавий ишлаб чиқариш қувватлари ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилишини таъкидладилар.
99views0replies
4

Комментарии