Равшан Мамаджанович Маматов Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори лавозимига тайинланди.
Тегишли фармон давлат раҳбари томонидан имзоланди.
Равшан Маматов бунгача Президент Администрацияси сектор мудири, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигида турли лавозимларда ишлаган.