Сўнгги кунларда Россия аэропортларида мамлакат ҳудудига кириб бораётган фуқаролардан ҳужжатларининг бир неча соатлаб текшириш ҳолатлари ва бу ўз навбатида бир қатор муаммоларни юзага келтираётгани бўйича мурожаатлар келиб тушмоқда.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, Россия бўйлаб хавфсизлик чораларининг кучайтирилгани муносабати билан, ушбу давлатга бораётган, мамлакат ҳудудида бўлиб турган ёки мамлакатдан чиқиб кетаётган ўзбекистонликлардан хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиши сўралади.
Шунингдек, Россия Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали мамлакат ҳудудига кириш учун тақиқ бор ёки йўқлигини текшириб, шундан сўнг Россияга бориш тавсия этилади.