• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 23 августа 2024

Дам олиш кунларида қуруқ ва очиқ ҳаво сақланиб қолади

Синоптиклар дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

309
0
UzNews.uz

Бугун ва эртага ҳудуднинг аксарият қисмида ҳаво ҳарорати +34...+37 даража атрофида бўлади. Якшанба куни бироз салқинроқ +30...+33 даража, жанубда +35...+37 даражагача бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет Матбуот хизмати хабар қилди.

Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 23-24 август кунлари айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор

Асосан шарқий йўналишдаги шамол 7-12 м/с тезликда эсади, тоғли ҳудудларда 13-18 м/с гача кучаяди.

Пойтахтда: ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, шанба куни кечга томон 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари +19...+22 даража, бугун ва эртага кундуз кунлари +33...+36 даража, якшанба куни +31...+36 даража бўлади.

309
0