Поиск
RUUZ

Общество

Андижон вилоятидаги боғчада тарбиячининг бепарволиги сабаб 1 ёшли қизча жароҳатланди

Тарбиячи болаларни назоратсиз қолдирган вақтида тарбияланувчи бола бошқа қизчани тишлаб олган.

111views0replies
0

Болалар омбудсмани

Болалар омбудсмани хабарига кўра, жорий йилнинг 16 август куни Андижон вилояти Марҳамат туманидаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячи болаларни қисқа муддатга назоратсиз қолдирган. 
Шу вақтда тарбияланувчи 2023 йилда туғилган Р.Г. (қиз бола)ни бошқа тарбияланувчи бола ўзаро тортишувда тишлаб олган. Мазкур ҳолатда болалар парваришига етарлича эътибор бермай назорат қилмаганлиги сабабли боғча тарбиячиси Т.Ш. лавозимидан озод этилган.
Ҳозирда 2023 йилда туғилган Р.Г.нинг аҳволи ижобий бўлиб, соғлиғи учун ҳеч бир хавф мавжуд эмас.
111views0replies
0

Комментарии