• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 23 августа 2024

Кўксарой қароргоҳида Илҳом Алиевни тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Озарбайжон президентини кутиб олиш маросимидан сўнг, давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди.

384
0
president.uz

23 август куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни тантанали кутиб олиш маросими бўлди.

Икки давлат байроқлари билан безатилган майдонда Озарбайжон президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Ўзбекистон ва Озарбайжон давлат мадҳиялари янгради.

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар. Биргаликда суратга тушилгандан сўнг, давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди.

384
0