• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 23 августа 2024

"Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи" АЖга нисбатан молиявий жарима қўлланилди

Рақобат қўмитаси ушбу заводнинг 2.8 млрд сўмдан ортиқ ўтказган тендер савдолари юзасидан ўрганиш ишларини олиб борган.

352
0
Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи

Рақобат қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ томонидан махсус ахборот порталлари орқали жами 2.8 млрд сўмдан ортиқ ўтказилган тендер савдолари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар юзасидан, буюртмачи ташкилотга (“Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ) “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талаблари бузилганлик ҳолати бўйича иш қўзғатилди. Шунингдек, натижаси бўйича молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилиниб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган.

"Бундан tashqari, қонунбузилишга йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун тегишли тартибда судга жўнатилди",— дейилади хабарда.

352
0