Поиск
RUUZ

Медицина

"Республика аҳолисининг аксарият қисмида маймунчечакка қарши жамоавий иммунитет мавжуд"— ССВ

Мазкур касалликнинг республика ҳудудига кириб келиши эҳтимоли жуда камлиги таъкидланди.

62views0replies
0

UzNews.uz

Санэпидқўмита Ахборот хизматининг хабарига кўра, “маймун чечаги” касаллиги қайд қилинаётган Европа мамлакатларида беморлар ва мулоқотда бўлганларга нисбатан алоҳидалаш чоралари олиб борилмоқда, эпидемияга қарши амалга оширилаётган чора-тадбирлар эса тўлиқ самара бермоқда.
Мамлакатда истиқомат қилаётган 1980 йилдан аввал туғилган катта ёшдагилар чечак касаллигига қарши тўлиқ эмланган. Айнан шу қатламда жамоавий иммунитет мавжуд, боиси чин чечакка қарши эмлашдан кейин ҳосил бўлган иммунитет маймун чечагига қарши ҳам ишлайди ва касалликнинг кенг тарқалиш хавфини пасайтиради. 
"ЖССТ Европа иттифоқи маълумотларига кўра маймун чечаги эпидемияси COVID-19 пандемияси даражасида глобал муаммо туғдирмайди. ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге дунёнинг қатор мамлакатларида мпох (маймун чечаги) вируси тарқалиши билан боғлиқ эпидемик вазият юзасидан баёнот берар экан, ваҳимага берилишга ҳожат йўқ деб таъкидлади. Унинг фикрича, “Маймун чечаги коронавирус даражасидаги ўта жиддий муаммо эмас, - биз мпох вируси билан қандай курашиш кераклигини биламиз”,- дейилади хабарда.
Касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида:
маймун чечаги касаллиги бўйича эпидемиологик нохуш давлатларга сафарларни чеклаш;
иш юзасидан хизмат сафарига борилган тақдирда, ёввойи ҳайвонлар ва кемирувчилар (маймунлар, каламушлар) билан мулоқотда бўлмаслик;
жамоат жойларига чиқишда шахсий гигиенага қатъий риоя қилиш;
тана ҳарорати кўтарилган ёки тошмалар тошган йўловчилар билан бирга ҳаракатланишга тўғри келганда имкон қадар санитария-муҳофаза (ижтимоий) масофани сақлаш, тиббий ниқоблардан фойдаланиш, қўлларни зарарсизлантирувчи воситалар билан ишлов бериш;
жамоат транспортларида тиббий ниқоблардан фойдаланиш, транспортдан тушгандан сўнг қўлларни зарарсизлантирувчи воситалар билан тозалаш тавсия этилади.
62views0replies
0

Комментарии