Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан туманда жойлашган хонадонлардан бири холислар иштирокида кўздан кечирилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар қилди. Натижада хонадон эгаси 6 туп наша гиёҳвандлик воситасини етиштириб, парваришлаб келгани аниқланган. Бундан ташқари, алоҳида жой ҳозирланиб, гиёҳвандлик воситаларини ўсишига шароит яратилган.
Шунингдек, яна бир ҳолатда ўз хонадонида 21 туп наша гиёҳвандлик воситаларини етиштириб келаётган шахс ушланган. Унинг хонадонидан 1 кгга яқин қуритиш учун олиб қўйилган гиёҳвандлик воситалари топилган.
“Олинган барча далилий ашёлар ўрнатилган тартибда экспертизага топширилади ва натижасига кўра қонуний қарор қабул қилинади”.- дейилади хабарда.