Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада йўловчилар поезд чипталарини харид қилишда 1,3 миллиард сўмни ортиқча тўлаган

Рақобат қўмитаси АЖ ва МЧЖ томонидан йўловчилардан воситачилик хизматлари учун ноқонуний пул ундириш ҳолатларини аниқлади.

124views0replies
0

t.me/uzrailpassuz / Иллюстрация

Фарғонада поезд чипталарини харид қилишда истеъмолчилардан воситачилик хизматлари учун 1 миллиард 300 миллион сўмга яқин маблағ ноқонуний равишда ундирилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълум қилди.
Текширув давомида "Ўзтемирйўлйўловчи" акциядорлик жамияти Фарғона филиали томонидан 2023 йил давомида вокзалларда 606 380 дона чипта сотиш вақтида воситачилик хизматлари учун 660 миллион сўмга яқин ортиқча тўлов ундирилгани маълум бўлди.
Яна бир ҳолатда, "Шаҳар атрофда йўловчи ташиш"нинг Фарғона филиали томонидан 2024 йил 1 январдан 24 июлга қадар 185 806 дона чипта сотиш вақтида 560 миллион сўмга яқин ортиқча тўлов ундирилган.
Бунда жами 792 186 нафар истеъмолчидан 1,3 миллиард сўмга яқин маблағ ундирилди.
Қўмита махсус комиссияси томонидан "Ўзтемирйўлйўловчи" ва "Шаҳар атрофи йўлловчи юк ташиш" корхоналарига шаҳарлараро ва шаҳар атрофида йўловчи ташиш учун ортиқча ундирилган тўловларни истеъмолчиларга қайтариши юзасидан кўрсатма берилиб, молиявий жарима қўлланилди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Ушбу ҳолат юзасидан "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ муносабат билдирди ва Қўмитанинг апелляция кенгашида ёки судда кўриб чиқилиши маълум қилди.
Мазкур филиал шаҳарлараро йўловчи поездлар чипта нархи 8 йил мобайнида ўзгаришсиз қолган бўлиб, ҳозирги кунда "Қўқон — Марғилон — Андижон" йўналиши 12 000 сўм қилиб белгиланган. Лекин ҳар бир йўловчи учун ташиш ҳаражати 30 000 сўмни ташкил қилади, яъни ҳаражатлар юқоридаги нарх билан умуман қопланмайди.
"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ Фарғона филиали томонидан молия бошқармасида чиптанинг тариф қиймати тасдиқлатилган бўлиб, воситачилик йиғими (3 000 сўм) ташувчи томонидан мустақил белгиланган.
Мазкур ҳолатда Фарғона филиали томонидан йўловчилардан асоссиз пул ундирилганлиги тўғрисида эълон қилинган хабар Қўмитанинг апелляция кенгашида ёки судда кўриб чиқилиши маълум қилинади.
124views0replies
0

Комментарии