• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 21 августа 2024

Эндиликда чипталарни автоматлаштирилган терминал орқали олиш мумкин — видео

Ушбу терминаллар бутун республиканинг темирйўл кассаларига ўрнатилиши режалаштирилган.

187
0
Видеодан кадр

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ Матбуот хизматининг хабарига кўра, темирйўл кассаларида чипталарни махсус автоматлаштирилган чипта сотиш терминалидан харид қилиш мумкин.

Таъкидланишича, мазкур терминалдан чипта расмийлаштиришда, керакли йўналиш, вагон ва ўриндиқ танланади. Сўнгра, шахсий маълумотларни киритиб, тўлов карталари орқали чипта харид қилинади.

Ҳозирда ушбу автоматлаштирилган терминал Тошкент-Марказий вокзалида тест тартибида ишламоқда. Яқин кунларда уни Республиканинг қолган барча темирйўл вокзалларига ўрнатиш режалаштирилган.

Шунингдек, терминалдан йўловчи поездлар жадвали ҳақида маълумот олиш ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 1 декабргача ягона онлайн платформа ишга туширилиб, темирйўл чипталарини табақалаштирилган нархларда камида 6 ой олдин савдога чиқариш тизими жорий қилиниши ҳақида хабар қилган эдик.

187
0