Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 1 июль ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллион 134,2 минг кишини ташкил қилди.
Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 фоизга кўпдир.
Республикада 18 миллион 437,5 минг нафар аёллар, 18 миллион 696,7 минг нафар эркаклар истиқомат қилади. Шаҳарларда яшовчилар сони 18 миллион 940,4 минг кишини, қишлоқ жойларда 17 миллион 193,8 минг кишини ташкил этди.
Қайд этилишича, йил бошидан буён мамлакат аҳолиси 334,5 минг кишига кўпайиб, ҳар ой ўртача 55,7 минг кишига ошмоқда, ҳар куни 1,8 минг кишига кўпаймоқда.