Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда Британиянинг Vodafone компанияси иштирокида янги уяли алоқа оператори ташкил қилинмоқда

Компания 5G Standalone тармоғини ўрнатади. Инвестициялар ҳажми 250 миллион еврога баҳоланиб, 2025 йил бошида ишга туширилиши кутилмоқда.

95views0replies
0

The Guardian

Дунёдаги энг йирик уяли алоқа операторларидан бири Буюк Британиянинг Vodafone компанияси Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 20 август куни Нукусда президент билан бўлиб ўтган учрашувда UzTex Group тўқимачилик компанияси асосчиси, ИнфинБанкнинг асосий акциядори ва бошқа тадбиркорлик субъектлари эгаси Фарҳод Маматжонов маълум қилди.
“Сиз Ўзбекистонга жаҳон брендларини жалб қилиш бўйича топшириқ бердингиз. Британиянинг етакчи Vodafone компанияси билан биргаликда биз 5G Standalone тармоғини қўллаб-қувватловчи уяли алоқа операторини ишга тушириш лойиҳасини амалга оширишни бошладик”, — деди Маматжонов.
Шунингдек, у лойиҳани амалга ошириш учун Perfectum компанияси хусусийлаштирилганини қўшимча қилди.
"Хусусий тадбиркорга рақамлаштириш қуйи бўғинда етиб бориши учун интернет керак бўлди, буни банк орасида кўриб чиқдик. Бунинг учун Uzcard компанияси билан ҳамкорликда инқилобий режага қўл урдик — Vodafone компанияси ташкил этилади. Худо хоҳласа, янги йилда ишга тушади", — деди тадбиркор.
Лойиҳада Финляндиянинг Nokia компанияси ҳам иштирок этмоқда ва ускуналар ва технологияларни етказиб беради. Ўрнатиш ишлари аллақачон бошланган.
Фарҳод Маматжонов, шунингдек, инвестициялар ҳажми 250 миллион еврони ташкил этишини айтди. Шундан 100 миллион евро Финляндия экспорт агентлиги ва “Ўзсаноатқурилишбанк” орқали жалб қилинган бўлса, қолган 150 миллион евро маблағ таъсисчилар томонидан киритилди.
“Ўзбекистонда шу пайтгача фақат хорижий ва давлат компаниялари уяли алоқа оператори бўлган. Ҳозир биз биринчи миллий операторни яратмоқдамиз”, - деди у.
Маълумот учун, Vodafone Буюк Британиянинг етакчи телекоммуникация компанияси ва дунёдаги энг йирик компаниялардан биридир. У 30 дан ортиқ мамлакатларда мобил ва интернет хизматларини тақдим этиб, бутун дунё бўйлаб тахминан 400 миллион фойдаланувчига хизмат кўрсатади.
95views0replies
0

Комментарии