Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда чет эл фуқароси бўлган мактаб қизларига шаҳвоний шилқимлик қилган йигит қамалди

У машинасида таксичилик қилиб, машинага ўтирган вояга етмаган қизларга бир марта ишлатадиган резинани кўрсатган.

325views0replies
0

UzNews.uz

2024 йил 20 август куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида чет эл фуқароси бўлган қизларга шаҳвоний шилқимлик қилган 24 ёшли йигитга жазо тайинланди. Бу ҳақдаги суд ҳужжати Олий суд порталида келтирилган.
Суд ҳужжатларига кўра, судланувчи Д.Ш. 2024 йил 19 август куни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани М.Таробий кўчасида чет давлат фуқаролари бўлган уч нафар қизга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилганлиги аниқланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар Д.Ш. ҳақиқатдан ҳам юқорида қайд этилган ҳуқуқбузарликни содир этганлигига иқрорлик билдириб, қилган ишидан пушаймонлигини, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини, суддан уни оилавий шароитини инобатга олиб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб, кўрсатув берди.
Жабрланувчи қизнинг кўрсатмасига кўра, у дугоналари билан мактабдан қайтаётган вақтида “Яндекс” чақиришган ва Cobalt келган. Ҳайдовчи қизлар автоуловга чиққан вақтида мусиқа қўйиб, ҳар хил уятсиз қилиқлар қилган. Шундан сўнг, “рус тилида сўзлашасизларми?” деб сўраганида, қизлар “йўқ биз инглиз тилида сўзлашамиз” деб айтишган. Кейин, Яндекс ҳайдовчиси уларга бир марта ишлатадиган резинани кўрсатган. Қизлар бундан қўрқиб кетиб, автоуловдан тушиб қолишган.
Суд қарори билан судланувчи МЖтКнинг 41ғ1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга шу моддага асосан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
325views0replies
0

Комментарии