Поиск
RUUZ

Реклама

Uzum Market: бизнинг сотувчиларимиз – бизнинг ғуруримиз

Бугунги кунда платформада бутун мамлакат бўйлаб 10 000 дан ортиқ сотувчилар ўз маҳсулотларини сотмоқда ва Тадбиркорлар кунида компания улар ҳақида айтиб бермоқчи.

82views0replies
0

Маркетплейс кичик бизнес учун улкан инфратузилмани яратмоқда ва тадбиркорлар ундан фаол фойдаланмоқда. Сотувчиларнинг деярли 77 фоизи якка тартибдаги тадбиркорлардир.
Аммо бу ўрта ва йирик бизнес географияни кенгайтириш ва янги харидорларни жалб қилиш учун онлайн шаклдан фойдаланмайди дегани эмас – ўз товарларини Uzum Market да 1500 га яқин ўрта бизнес вакиллари ва 300 та йирик компаниялар сотмоқда. 
Маркетплейс сотувчиларининг қарийб 30 фоизи аёллар ва уларнинг сони тобора кўпайиб бормоқда. Компания жинси, минтақаси ва бизнес кўламидан қатъи назар, барча тадбиркорлар учун тенг шароитларни яратишда давом этади.
Сотувчилар орасида энг машҳур тоифалар: гўзаллик ва саломатлик, уй-рўзғор буюмлари, кийим-кечак ва аксессуарлар, шунингдек, электроника – шу тоифадаги товарлар бизнесни ривожлантириш ва маркетплейсга чиқиш учун энг кўп танланади. 
Маркетплейсдаги тадбиркорларнинг 100 фоизи ўз товарларини Uzum Nasiya да муддатли тўловга сотишлари мумкин, бу тўлов усули платформа сотувларининг қарийб 55 фоизини ташкил этади. 
Сотувчилар туфайли 700 000 дан ортиқ ноёб товар номлари Ўзбекистон бўйлаб ҳатто кичик аҳоли пунктлари яшовчилари учун ҳам мавжуд.
Uzum Market ўз бизнесини маркетплейс билан ривожлантираётган сотувчиларга миннатдорчилик билдиради ва Тадбиркорлар куни билан табриклайди.
Реклама ҳуқуқи асосида
82views0replies
0

Комментарии