Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда қизга тегажоғлик қилган электрик 5 суткага қамалди

У фуқаронинг илтимосига кўра, унитазни тузатишга ёрдам берган, бироқ ўша вақт унга шилқимлик қилган.

260views0replies
0

UzNews.uz

Маълум қилинишича, аёл фуқаро С.Б. жорий йилнинг 9 август куни Юнусобод тумани ИИО ФМБга мурожаат қилиб, электрик А.Ж. унга шаҳвоний шилқимлик қилиб, бел қисмининг юқори қисмларига қўл теккизиб, тегажоғлик қилганини, шу сабабли унга чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, А.Ж.га маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Мазкур суд иши ЖИБ Юнунособод тумани судида кўриб чиқилди.
Суд мажлисида А.Ж. фуқаро Т.Д. нинг илтимосига кўра бориб, сантехника ишларини бажарганлигини, уйда унинг невараси С.Б. бўлганлигини, унинг бир ўзи унитазни тузатишга қийналганлигини ва ундан ёрдам сўраганини, шундан сўнг у билан қўл силкишиб хайрлашганини маълум қилган.
Судланувчининг таъкидлашича, у С.Б.га нисбатан ҳеч қандай шилқимлик қилмаганини баён қилиб, унга нисбатан енгиллик берилишини сўраган.
Суд ҳукмига кўра, А.Ж. МЖтКнйнг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
260views0replies
0

Комментарии