Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда қалбаки $10 мингни $7 200 га сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Гумонланувчиларнинг ёнидан яна 75 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.

64views0replies
0

Департамент

 Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Юнусобод туманида жойлашган “Универсам деҳқон бозори” олдида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Н.Р., Х.А. (муқаддам судланган) ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Тошкент туманида яшовчи С.М.дан олиб келган 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 10 000 АҚШ долларини фуқаро А.О.га ҳақиқий 7 200 АҚШ долларига сотган вақтларида ушланган.
Х.А.нинг ёнидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган яна 75 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган. 
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
64views0replies
0

Комментарии