Поиск
RUUZ

Реклама

Novey: матнли хабар қулайлигига қарамай, телефонда эшитиладиган овоз, кайфият ва самимиятнинг ўрнини босолмайди

Бугунги технология даврида қўнғироқлар аста-секин ҳаётимиздан чиқиб бормоқда. Одамлар кўпроқ мессенжерларга мурожаат қилиб, ўз фикрларини матн орқали етказишга одатланиб қолишди.

62views0replies
0

Статистик маълумотларга кўра, сўнгги йилларда телефон қўнғироқлари сезиларли камайган. Ёшлар орасида матнли хабарлар кўпроқ талабгир бўлиб, улар видео қўнғироқларда ноқулайлик ҳис қилишади.
Овоз орқали бериладиган ҳиссиётлар, кайфият ва ҳатто оддий бир оҳанг ҳам инсонлар орасидаги муносабатларни янада самимий қилади. Матнли мулоқотда эса, бу ҳиссий боғлиқлик йўқолиб кетади ва баъзида нотўғри тушунишларга сабаб бўлади.
Ўтган йили Novey компанияси одамлар ўртасидаги жонли суҳбатнинг аҳамиятига бағишланган ролик чиқарган эди. Бу видеода иштирокчилар яқинларига илгари айтишга ботинолмаган сўзларини айтишган, узр сўрашган, қалбларидаги кечинмаларни очишган.
Яқинда эса ушбу бренд Instagram саҳифасида янги видеони улашди, унда ўша иштирокчилар ўз ҳаётидаги ўзгаришлар ва жонли қўнғироқлар уларнинг муносабатларига қандай таъсир кўрсатгани ҳақида гапиришди. Видеонинг кенг тарқалиши нафақат блогерлар орасида, балки оддий одамлар орасида ҳам ўз аксини топди.
Матнли хабарлар қулайлигига қарамай, телефон орқали эшитиладиган овоз, кайфият ва самимиятнинг ўрнини босолмайди. Жонли мулоқот ҳар доим инсоний муносабатлар учун қадрли бўлиб қолади.
Шундай экан, сўнгги марта яқинларингиз билан қачон мулоқот қилганингизни эслайсизми? Балки уларга бир неча илиқ сўз айтиш вақти келгандир?
Реклама ҳуқуқи асосида
62views0replies
0

Комментарии