Поиск
RUUZ

Общество

Президент Қорақалпоғистонда $1,5 млрддан зиёд янги объектлар қурилишига старт берди

Республиканинг учта туманида янги шамол электр станциялари ва саноат корхоналари қурилади.

94views0replies
1

president.uz

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Қўнғирот, Беруний ва Қораўзак туманларида электр энергиясини узатишда барқарорликни таъминлаш мақсадида умумий қуввати 400 мегаватт бўлган учта электр энергиясини сақлаш тизими қурилади.
Бугунги кунда ушбу лойиҳалардан бир нечтасининг қурилиши бошланмоқда. Биринчиси - Қўнғирот туманида Хитойнинг Sany Renewable компанияси томонидан қиймати 1,2 миллиард долларлик 1 гигаватт қувватга эга шамол электр станцияси қурилади.
Иккинчиси - қиймати $250 млн бўлган 100 мегаватт электр энергиясини сақлаш тизимига эга 200 мегаватт қувватли шамол электр станцияси. У Саудиянинг ACWA Power компанияси билан биргаликда Беруний ва Қораўзак туманларида ташкил этилади.
Келгусида улар томонидан йилига 4 миллиард 200 миллион киловатт-соат "яшил" энергия ишлаб чиқарилади, бу 1 миллион 750 минг хонадоннинг йиллик истеъмолига тенг. Натижада қарийб 1,3 миллиард метр куб табиий газ тежалади ва атмосфера зарарланиши қарийб 2 миллион тоннага қисқаради.
Шу билан бирга, Қўнғирот туманида шамол турбиналарининг қисмлари, тиргаклари ва парраклари ишлаб чиқарадиган корхоналар қурилиши бошланмоқда. Натижада йилига 1 000 мегаватт қувватли шамол турбиналари деталлари ва 120 та устун ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилиб, 100 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Бундан ташқари, Нукус туманида 24 миллион доллар инвестиция ҳисобига йилига 20 миллион дона иситиш радиаторлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Қайд этилишича, айни кунларда саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 62 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилмоқда. Маросимда улардан иккитаси: Беруний тумани ва Нукус шаҳридаги йирик савдо мажмуалари очилди.
Давлат раҳбари рамзий тугмани босиб, янги объектлар қурилиши ва фаолиятига старт берди.
94views0replies
1

Комментарии