• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 19 августа 2024

Фарғонада «дрифт» қилган BMW ҳайдовчиси 7 суткага қамалди —видео

У тўй кортежида машинани айлантириб, йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланган.

510
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда BMW автомобили ҳайдовчисининг тўй кортежида томоша кўрсатгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида юз берган. Бу ҳақда "Замон» дастури" хабар қилди.

"Яқин ўртоғимнинг тўйида машинани айлантириб, «дрифт» қилган эдим. Қилган ишимдан пушаймонман, бошқа такрорланмайди"- дейди қонунбузар ҳайдовчи.

Ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Қўқон шаҳар судига юборилди.

Суд ҳукмига кўра, ҳайдовчи МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

510
0