Поиск
RUUZ

Медицина

Ўзбекистон “маймун чечаги” эпидемиясига тайёрми?

Санэпидқўмита ушбу касалликни эрта аниқлаш ва тарқалиб кетишини олдини олиш юзасидан қандай тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди.

212views0replies
0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жорий йилнинг 14 август куни ЖССТ Африкада тарқалаётган маймун чечагининг Сладе 1б штаммининг янги тўлқини туфайли, соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.
Республикада ушбу касаллик кириб келган тақдирда амалга ошириладиган кечиктириб бўлмайдиган ишлар юзасидан қуйидаги тайёргарлик чоралари кўрилди. Бу ҳақда Санэпидқўмита Ахборот хизмати расмий хабар қилди.
Унга кўра:
- Юқумли касалликлар шифохонасида ётқизиш мақсадида шифо-ўринлари, зарур дори воситалари захираси ташкил этилди;
- касалликка чалинган бемор билан мулоқотда бўлганларни 21 кун мобайнида тиббий кузатувини ташкил этиш белгилаб олинди;
- касалликни четдан кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида халқаро аэропортларда, темир йўл ва автомобиль йўллари орқали чегара кесишган жойларда санитария назорати пунктлари мутахассисларининг ҳушёрлиги оширилди;
- Маймун чечаги касаллигининг этиологияси, клиникаси, эпидемиологияси ва профилактикаси бўйича услубий қўлланма асосида мутахассисларнинг малакаси оширилди;
"Шунингдек, касалликни лаборатор аниқлаш учун тест-диагностикум захираси яратилмоқда",- дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, Маймун чечаги – вирусли инфекция бўлиб, одамларга, ифлосланган нарсалар ёки касал ҳайвонлар билан мулоқот ва жинсий алоқа орқали юқиши мумкин.
212views0replies
0

Комментарии