Поиск
RUUZ

Происшествия

Туркияда содир бўлаётган ўрмон ёнғинлари аҳоли яшайдиган ҳудудларгача етиб борди — видео, фото

Шамол тезлиги юқори бўлгани сабаб ёнғин бошқа ҳудудларга ҳам ўтиб кетмоқда. Ёнғинни ўчириш ишларида қийинчиликлар юзага келган.

200views0replies
0

euronews.com

Туркиянинг Измир шаҳрида содир бўлган ўрмон ёнғини кучли шамол туфайли аҳоли гавжум ҳудудларга етиб келди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ёзмоқда.
Қайд этилишича, шамол тезлиги соатига 60 километрга етганлиги сабаб ўчириш ишларида қийинчиликлар юзага келган. Вилоятга қўшимча куч сифатида 5 та самолёт, 15 та вертолёт, 46 та ер усти техникаси, 10 та сув танкери, 4 та бульдозер ва 4 та қуруқликдаги бригадалари жўнатилган. Аммо, осмон тутунга тўлгани сабаб самолётлар учишга қийналмоқда.
Ёнғин авж олган Дўғанчай ва Санчакли маҳаллари аҳолиси эвакуация қилинди. Ёнғин тарқалган Дўғанчай маҳалласида 3 та уй зарар кўрган бўлса, ҳудудга кучайтириш гуруҳлари юборилган. Олов Каршиякадаги ҳайвонлар бошпанасига етиб борди. Бошпана кўнгиллилар билан эвакуация қилинмоқда.
"Сешанба куни соат 21:43 да Яманлар тоғи остидаги ҳудудда ўрмон ёнғини бошланди. Дўстларимиз ва барча гуруҳларимиз чоршанба куни ёнғинни назоратга олдилар. Ҳозирча, Худога шукур, катта хавф ёки қурбонлар йўқ, аммо айрим ҳудудларда ёнғин ҳали назорат остида эмас. Бизнинг ҳаракатларимиз жадал давом этмоқда", - дейди Измир губернатори Сулаймон Элбан.
200views0replies
0

Комментарии