Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурта ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш, улар томонидан қонунчилик талабларига риоя этилиши бўйича вазифа ва функцияларини амалга ошириш доирасида 5 та суғурта ташкилотига нисбатан жарима санкцияларини қўллади. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати хабар қилди.
Жумладан, суғурта ташкилотларининг молиявий кўрсаткичларини ўрганиш натижаларига кўра қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга риоя қилмаслик фактлари аниқланиб, улар бўйича 117,5 миллион сўм миқдорида жарима солинди.
Жарима санкциялари қўлланилган суғурта ташкилотлари қуйидагилар:
— “SEMURG INSURANCE” АЖ - 45,0 млн сўм;
— “O‘ZAGROSUG‘URTA” АЖ - 22,5 млн сўм;
— “O‘ZBEKINVEST” EISK” АЖ - 22,5 млн сўм;
— “ALSKOM SUG’URTA KOMPANIYASI” AЖ - 17,5 млн сўм;
— “GLOBAL INSURANCE GROUP” АЖ - 10,0 млн сўм.