Поиск
RUUZ

Общество

2 млрд сўмни маломат қилаверсангиз, уйимни сотиб бўлса ҳам бераман шу пулларни — Озодбек Назарбеков “Овоз” лойиҳаси ҳақида (видео)

Озодбек Назарбеков матбуот анжуманида журналистларга “Овоз” лойиҳасига ажратилган маблағга изоҳ бериб, керак бўлса, уйини сотиб, пулни қайтариб беришини айтди.

284views0replies
0

Видеодан кадр

Маданият вазири Озодбек Назарбеков одамлар “Овоз” лойиҳасига ажратилаётган маблағларни маломат қилаверишса, ўз уйини сотиб, пулларни давлатга қайтариб беришини айтди. Бу ҳақда бугун, 16 августь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Озодбек Назарбеков “Овоз” лойиҳаси ҳақида гапирди.
“Овоз” деган ёки “The voice” лойиҳанинг ўзи етарли бизга. Бугунги кунда бу Ўзбекистоннинг имижини кўтаришга хизмат қилади. Агар шунинг учун 2 млрд ажратиш жиноят бўлса, мен розиман. Ўзбекистоннинг имижи учун 76 та давлатда энг топ бўлиб турган, бутун дунёдаги ягона мусиқий шоуга ажратилган 2 млрд сўмни маломат қилаверсангиз, уйимни сотиб бўлса ҳам бераман шу пулларни.
Бу Ўзбекистоннинг имижига хизмат қиладими йўқми? Шу лойиҳанинг Ўзбекистонга кириб келганининг ўзи Марказий Осиё давлатларининг кўзини очиб қўйди. Ҳаммаси менга телефон қилиб, қачон биз ҳам қатнашамиз, деб сўраяпти. Мамлакатнинг имижи учун шу керакмасмиди бизга? Битта спортчи ҳам бир жойга бориб юртнинг имижини кўтариб, шу ишни қиляпти-ку аслида. Бу лойиҳа Ўзбекистоннинг талантларини бирдан халқаро майдонга кўрсатиб қўйяпти. Уларни 76 та давлатда кўришяпти. Улар Ўзбекистон деган давлатни харитадан излашга тушяпти. Қаерда у, деб сўраяпти. Менга шу керак эди. Бу бренднинг овоза бўлгани керак холос. Шу кўрсатув орқали бизга Кубадан ҳам иштирокчилар келмоқда. Менга ишонинглар, бу республикада истеъдодларнинг юзага чиқиши учун, имижни кўтариш учун хизмат қиладиган лойиҳа", - дейди Озодбек Назарбеков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, "The Voice of Uzbekistan” телешоусини Ўзбекистонда ўтказиш учун лойиҳа ташкилотчиларига бюджетдан 1 млрд 989 млн сўм ажратилиши ҳақида хабар берилганди.
284views0replies
0

Комментарии