• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 16 августа 2024

Литвада ҳожатхона қоғози ниқоби остида Toyota Land Cruiser'ларни чегарадан олиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди

Ҳайдовчи ярим тиркамали юк машинасида учта Toyota Land Cruiser бўлган махфий юк ҳақида билмаганини айтди.

312
0
Видеодан кадр

Литванинг "Мядининкай" божхона постида божхоначилар Ўзбекистон фуқароси бошқараётган MAN юк машинасини қўлга олишди, деб хабар бермоқда Латвия божхона органлари матбуот хизмати.

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у оғирлиги 720 кг бўлган ҳожатхона қоғозини олиб кетаётган бўлган. Бироқ орқасида ҳожатхона қоғози қутилари қўйилган ярим тиркамани синчиклаб кўздан кечириш чоғида учта транспорт воситаси борлиги аниқланган.

Қайд этилишича, ҳайдовчи бундан ҳайратда қолган ва у махфий юк ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтган.

Улар Ўзбекистонга ноқонуний олиб чиқишга уринган жами учта Toyota Land Cruiser йўлтанламасларни топишди. Машиналарнинг умумий қиймати 87 минг еврога баҳоланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Литва Жиноят кодексининг 199-моддаси 3-қисмига асосан терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қоидабузар жарима ёки саккиз йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Ўзбекистон фуқаросига мамлакатни тарк этмаслик тўғрисида ёзма равишда профилактика чораси қўлланилиб, ҳужжатлари олиб қўйилди.

312
0