Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, Самарқанд вилоятида яшовчи Б.Ў. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 7,1 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Маълум бўлишича, гумонланувчи К.А., жабрланувчи Б.Ў.га қўнғироқ қилиб, унга "Lamifarm" ташкилоти томонидан ўтказилаётган танловда телевизор ва кондиционер ютиб олганлигини ва ушбу ютуқларни олиш учун етказиб бериш хизматига 200 минг сўм ўтказиб бериш кераклиги айтган.
Бунга ишонган Б.Ў. телефон қурилмасига “PAYME” иловасидан келган кодни айтиши билан пластик картасидаги 7,1 млн сўм миқдордаги пуллари ечиб олинган. К.А. Б.Ў эса уни қора рўйхатга киргизиб қўйган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу шахс телеграмда Call Center номли аккаунт очиб, 1000 дан ортиқ фуқароларнинг 550 млн сўм пулларини ўзлаштирганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан К.А.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган.