Поиск
RUUZ

Происшествия

Сурхондарёда тарбияланувчини калтаклаган тарбиячи ишдан бўшатилди

Таълим муассасасида носоғлом муҳит юзага келганлиги, ўз ишида масъулиятсизликка йўл қўйганлиги сабабли ташкилот директори билан тузилган шартнома бекор қилинди.

99views0replies
0

Видеодан кадр

Кеча, 15 август куни Сурхондарёда тарбиячи тарбияланувчини калтаклагани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолатни Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ жойига чиқиб ўргангани ҳақида муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, ҳолат Денов туманидаги 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган. Видеолавҳада акс этган воқеа бўйича, ходим ўз меҳнат мажбуриятларини қўпол равишда бузганлиги учун Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандига асосан тарбиячи А.Г. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Шунингдек, таълим муассасасида маънавий носоғлом муҳит юзага келганлиги, ўз ишида масъулиятсизликка йўл қўйганлиги сабабли Денов туманидаги 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг ўз аризасига мувофиқ бекор қилинди.
"Воқеа юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳам ўрганиш ишлари олиб борилаётган бўлиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади"  - дейилади хабарда.
99views0replies
0

Комментарии