Поиск
RUUZ

Погода

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +27 даражагача пасаяди

Синоптиклар ҳафта сўнггида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

87views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Бугун ва эртага ҳаво ҳарорати асосан кундуз кунлари +31...+36 даража, якшанба куни эса +27...+32 даража атрофида бўлади. Кечалари ҳам анча салқинлашади, ҳарорат кечалари +17...+22 даражагача пасаяди.
Шанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим жойларида, якшанба куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Баъзи жойларда шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан +33...+36 даража бўлади.
Якшанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат кечаси +19...+21 даражагача, кундузи +27...+29 даражагача пасаяди.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 10-15 м/с гача кучайиши мумкин.
87views0replies
0

Комментарии