Поиск
RUUZ

Криминал

Олмалиқда фуқарони Қирғизистондаги институтга $5 минг эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

Гумонланувчи танишлари ёрдамида фуқарони Қирғиз Республикаси Ўш шаҳридаги Юридик институтга давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

55views0replies
0

Департамент

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Олмалиқ шаҳрида жойлашган “Корзинка” савдо мажмуаси автотураргоҳида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Ю. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро С.Х.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида қўшни Қирғиз Республикаси Ўш шаҳридаги Юридик институтга давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйиши эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
55views0replies
0

Комментарии