Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда ишчи-ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини мустаҳкамлаш бўйича муҳим қадам ташланди

Меҳнат муносабатларини тартибга солишда масъул бўлган мутасадди ташкилотлар фаолиятида масъулиятни янада кучайтириш талаб этилади.

39views0replies
0

senat.uz

Ўзбекистонда меҳнат қонунчилигини ривожлантириш, миллионлаб ишчи-ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини мустаҳкамлаш бўйича яна бир муҳим қадам ташланди.
Халқаро меҳнат ташкилотининг Тўлиқсиз иш вақти шароитларида ишлаш тўғрисидаги 175-сонли Конвенцияси ратификация қилинмоқда.
Бу эса, тўлиқсиз иш вақти шароитида ишловчи меҳнаткашлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қўшимча кафолатлар яратиш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш миллий тизимини янада такомиллаштиришга имкон беради.
Эндиликда, меҳнат муносабатларини тартибга солишда масъул бўлган мутасадди вазирлик, идоралар ва касаба уюшмалари фаолиятида масъулиятни янада кучайтириш талаб этилади.
39views0replies
0

Комментарии