Поиск
RUUZ

Общество

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири ва яна 49 нафар шахс устидан суд очиқ ўтказилади.

Дастлабки суд мажлиси якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 11 моддаси билан айбланаётган 50 нафар судланувчига нисбатан суд мажлиси санаси белгиланди.

180views0replies
0

Facebook

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида собиқ қишлоқ хўжалиги вазири А.Воитов ва яна 49 нафар шахсга нисбатан очилган жиноят иши бўйича очиқ суд жараёни бошланади.
Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, суд мажлиси 5 сентябрь куни соат 15:00 га белгиланган.
Маълумот учун, Собиқ вазирга нисбатан ЖКнинг қуйидаги моддалари билан айблов эълон қилинган:
• ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми "а" ва "в" бандлари, (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш);•
ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми "а" банди (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш);
• ЖКнинг 206-моддаси 2-қисми "а" банди (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш),
• ЖКнинг 209-моддаси 2-қисми "а" банди (мансаб сохтакорлиги).
Эслатиб ўтамиз, Азиз Воитов 2023 йил октябрь ойида Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан озод этилган ва ўша йилнинг декабрь ойида ҳибсга олинган эди.
180views0replies
0

Комментарии