• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 августа 2024

Тошкент аэропортида 20 ёшли қиз фоҳишалик учун Дубайга олиб кетилаётгани аниқланди — видео

2004 йилда туғилган йигит 20 ёшли қизни алдаб, уни Дубай шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

465
0
Видеодан кадр

Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат тадбирида 20 ёшли қизнинг "одам савдоси" қурбони бўлишининг олди олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар қилди. 

Ўтказилган тезкор тадбирда Ангрен шаҳрида яшовчи 2004 йилда туғилган (А.Р.) осон пул топиш мақсадида ўзига таниш бўлган 20 ёшли қиз (С.Т.)ни алдаб, уни мўмай даромад топишга ишонтириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Дубай шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Маълумотга кўра, йигит ёш қизни жўнатаётгани учун Дубай шаҳрида яшовчи аёлдан 2 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган.

Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодекси 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

465
0