• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 15 августа 2024

Тошкентда Zeekr автомашинаси автобус бекатига бориб урилди

Ҳайдовчи ҳаракат вақтида руль бошқарувини йўқотиб, йўл чейидаги автобус бекатига бориб урилган.

15 августа 2024
433
0
UzNews.uz

Бугун, 15 август куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Zeekr автомашинаси автобус бекатига бориб урилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Жорий йилнинг 15 август куни соат 15:50 атрофида Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси Минор метро бекати қаршисида ҳайдовчи 1992 йилда туғилган A.Ш. Zeekr русумли автомашина ҳайдовчиси ҳаракат вақтида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги автобус бекатига бориб урилган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

15 августа 2024
433
0