Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон Космик фазони тадқиқ қилиш ҳамда ундан фойдаланиш бўйича давлатларнинг фаолияти принциплари тўғрисидаги халқаро шартномага қўшилиши мумкин

Қонун сенаторларлар томонидан маъқулланди.

19views0replies
0

Бугун, Сенатнинг 55-ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикасининг давлатларнинг космик фазони тадқиқ қилиш ва фойдаланиш, шу жумладан Ой ва бошқа осмон жисмлари фаолият принциплари тўғрисидаги Шартномага қўшилиши тўғрисида"ги Қонун кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда космик фаолиятни амалга ошириш, шунингдек, технологиялар трансферини жадаллаштириш мақсадида халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланган ҳужжатларни қабул қилиши ёки қўшилиши долзарб масалалардан бирига айланмоқда.
Маълумот ўрнида, шартнома 1967 йил 10 октябрда кучга кирган ва 2024 йил ҳолатига кўра, унга 114 та мамлакат қўшилган.
Шартноманинг ратификация қилиниши Ўзбекистоннинг космик фазони тадқиқ қилиш ва ундан фойдаланиш, космоснинг барча ҳудудлари ва осмон жисмларига эркин кириш, шунингдек, халқаро космик лойиҳаларда, ресурслар ва билимлар алмашинувида қатнашиш имкониятларини очиб беради.
Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
19views0replies
0

Комментарии