Поиск
RUUZ

Криминал

Уфада тунги клубни ёқиб юборган икки нафар ўзбекистонлик қамалди

Қўриқчилар маст ҳолатда бўлга икки нафар шахсни тунги клубга киритмагани сабабли улар клубга ўт қўйиб юборган.

184views0replies
0

t.me/sledcom02

Уфа суди тунги клубга рухсат берилмагани учун унга ўт қўйган ўзбекистонлик икки муҳожирни 10 ва 11 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар бермоқда Россия Тергов қўмитасининг Бошқирдистон Республикаси бўйича тергов бошқармаси Матбуот хизмати.
Ҳолат 2023 йил сентябрь ойи охирида Уфадаги Меet Point тунги клубида юз берган. Қўриқчилар маст ҳолатда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқаросини тунги клубга киритмаган. Кейин улар яқин атрофдаги ёқилғи қуйиш шохобчасидан бензин сотиб олиб, уни клубнинг кираверишига, қўриқчига қуйиб, ёқиб юборишган. Ёнғин натижасида ҳеч ким жабрланмаган, клуб ходимлари ёнғинни ўзлари бартараф этишган.
"Суд судланувчиларнинг бирига 11 йил, унинг шеригига эса 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Ҳар иккала маҳкум ҳам жазони қаттиқ тартибли ахлоқ тузатиш колониясида ўташи белгиланди. Шунингдек, жабрланувчига 200 минг рубл миқдорида маънавий зарар ундирилиши белгиланди", - дейилади хабарда.
Шундан сўнг, судланувчилар Москвага учиб кетишга ҳаракат қилишган, аммо улар аэропортда қўлга олинган. Улар олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ одамлар томонидан умумий хавфли тарзда ўзига хос шафқатсизлик билан содир этилган қотилликка уринишда айбланган.
184views0replies
0

Комментарии