Поиск
RUUZ

Общество

Андижонда ўқитувчиларга мажбуран чиқиндиларни ташитган директор жазоланди

Асака туманидаги 37-умумтаълим мактаби директори 30 га яқин ўқитувчи-педагог ва техник ходимларни мажбуран жалб қилгани сабаб 34 млн сўм жаримага тортилди.

58views0replies
0

Видеодан кадр

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Асака туманидаги 37-умумтаълим мактаби ўқитувчи-педагоглари мажбурий меҳнатга жалб қилингани бўйича хабарлар тарқалди.
Ушбу ҳолат Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилди. Мактаб директори ўз кўрсатмасида, таълим муассасасида қурилиш ишлари олиб борилгани, шу сабабли қурилишдан чиққан чиқиндиларни тозалаш ишларига 30 га яқин ўқитувчи-педагог ва техник ходимларни мажбуран жалб қилгани, ходимлар иш ставкалари ва дарс соатлари қисқариб кетишидан хавотир олиб, ушбу ишларни кўрсатмаси асосида бажарганини қайд этган.
Ўрганиш давомида Меҳнат кодексининг 25-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 349-сонли қарори талабларини бузганлиги аниқланган.
Шу сабабли, Асака туманидаги 37-умумтаълим мактаби директорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси 2-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (34 млн) миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.
58views0replies
0

Комментарии