Поиск
RUUZ

Медицина

"Наманганда кесарча кесиш билан она бўлган аёл қорнида тиббий дока, резина қўлқоп қолиб кетгани айтилди

ССВ ҳолат юзасидан воқеа тафсилотларини очиқлади.

317views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Чортоқ туманида кесарча кесиш амалиёти ўтказилган аёл қорнида тиббий дока ва резина қўлқоп қолиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Ушбу ҳолат юзасидан ССВ бош акушер-гинекологи, тиббиёт фанлари доктори Л.Абдуллаева бошчилигидаги малакали мутахассислар гуруҳи томонидан дастлабки ўрганишлар олиб борилган.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 11 май куни соат 09:00 атрофида Чортоқ тумани "Алихон" МФЙда истиқомат қилувчи 33 ёшли фуқаро Б.У. ТТБ туғуруқ бўлимига тиббий кўрикдан ўтиш мақсадида келган.
Ўтказилган дастлабки тиббий текширувлардан сўнг аёлга "3-Ҳомиладорлик. 39-ҳафта, 3 кун. Бачадон чандиғи. Камқонлик ўрта даражаси. ААА (2 марта кесар кесиш)" ташхиси қўйилиб, туғруқхонага ётқизилган. Сўнгра бемор ҳолати ҳақида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган вилоят филиалига хабар берилиб, даволаш жараёнлари учун мазкур муассасадан мутахассис чақирилган.
Шу куни соат тахминан 15:40 атрофида тиббий кўрсатмага мувофиқ аёлда кесарча кесиш амалиёти бажарилган. Жарроҳлик жараёни санитария қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ва тегишли стандартлар асосида амалга оширилган.
Операция давомида аёл розилиги билан ИЖК (ихтиёрий жарроҳлик контраЦепЦияси) қилинган. Амалиёт асоратсиз ўтган. Бироқ аёлнинг ҳомиласи бактериал ва вирусли инфекция туфайли антенатал даврда вафот этган. Анамнезига кўра, бемор ҳомиладорлик даврида камсувлик, 2-3 марта ЎРВИ ва ўткир сийдик йўллари инфекциясига қарши даволанган.
Мурдани оила аъзолари суд-тиббий экспертизасидан ўтказишни ёзма равишда рад этганлиги сабабли туғуруқхона мудираси томонидан уйига бериб юборилган. Шу боис мазкур ҳолат юзасидан туғуруқхона бўлими мудири Х.Абидовага нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.
Жарроҳликдан сўнг, беморнинг бачадони доим тоза бўлган ва туғуруқдан кейинги 31-кунда нормал ҳайз цикли бошланган. Ундан кейинги 10-кунда аёл ўткир замбуруғли колпит билан уй шароитида мустақил даволанган. Яъни ўзбошимчалик билан замбуруғга қарши тиббий шамчалар ва дока тампондан фойдаланган. Сўнгги ойларда бемор соғлигининг ёмонлашишига айнан ўткир замбуруғли колпит билан касалланиши, сийдик йўллари инфекциясининг такрорланиши ва лактация қайталаниши биргаликда кечгани сабаб бўлган. Фақат аёлнинг қинидан (қорни ёки бачадонидан эмас) мустақил даволанишда ишлатилган тиббий шамча ва тампон қолдиқлари тушган.
Ҳомиланинг тирик ёки ўлик ҳолда туғилганлигини билиш учун эксгумация ҳамда қиндан чиққан ажралмалар нима эканлигини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси ўтказиш сўралганда, фуқаро Б.У. ҳар иккала текширувни ҳам рад этди.
"Ҳозирда аёлнинг умумий ҳолати қониқарли", - дейилади хабарда.
317views0replies
0

Комментарии