Маълум қилинишича, марҳум йигит жорий йилнинг 13 август куни тушдан сўнг яқинлари билан Қарши туманидаги чўмилиш ҳавзасига борган. Дастлабки маълумотларга кўра, йигит сувдан чиқиб, усти нам ҳолатда ток ўтказувчи устунга оёғини қўйган. Натижада, уни ток уриб юборган.
Унинг яқинлари тез ёрдамга қўнғироқ қилишган. Ёрдам келгунича, чўмилиш ҳавзасидаги тиббиёт ходимлари унга ёрдам кўрсатган, аммо йигит вафот этган.
"Усти нам ҳолатда телефонни қувватлагични устига оёғини қўйган. Биз қисман ток урган деб тахмин қилаяпмиз. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари аниқлик киритмоқда", - дейди бассейнинг масъул ходими.
Қайд этилишича, мазкур бассейн иш бошлаганига энди олти ой бўлган.
Айни вақтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Сузиш ҳавзаси фаолияти вақтинча тўхтатиб қўйилган.