Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда крипто-активларни ноқонуний сотган эркак 15 суткага қамалди

У "iPhone 12 PRO MAX" телефонида крипто-активни “BINANCE” платформасидаги “Maxbe6” аккаунти орқали йиғган ва уларни “P2P-savdo” бўлими орқали сотган.

102views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 13 август куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди биносида МЖтКнинг 155-4-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбланган К.А.га нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди.
Иш ҳужжатига кўра, 2024 йил 6 август куни Тошкент шаҳар ИИББ Котибияти томонидан рўйхатга олинган мурожаат юзасидан терговага қадар текширув ишлари олиб борилганда К.А.га тегишли телефондан крипто-активларнинг ноқонуний фаолияти билан шуғулланганлиги аниқланган.
Суд мажлисида сўралган К.А. юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолат бўйича айбини тан олиб, крипто-активни йиғиш ва сотиш билан шуғулланганини, крипто-активни “BINANCE” платформасидаги “Maxbe6” аккаунти орқали йиғганини, уларни “P2P-savdo” бўлими орқали сотганини, бунинг ноқонуний эканлигини билмаганлигини, бошқа бундай ҳолат такрорланмаслигини маълум қилиб, енгиллик беришни сўраган.
Суд, К.А.га нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинлашни ҳамда ашёвий далил сифатида олинган бир дона “iPhone 12 PRO MAX” номли телефон аппаратини тегишли тартибда йўқ қилишни лозим топди.
Суд ҳукмига кўра, К.А. МЖтКнинг 155-4-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилди ва унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
102views0replies
0

Комментарии