Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган ёзги олимпия ўйинлари доирасида аёллар ўртасида бокс бўйича ўзбекистонлик Ситора Турдибекова тайванлик Ю Тинг Линга қарши жанг ўтказиб мағлубиятга учрагани ҳақида хабар берган эдик.
Кеча, 12 август куни Тошкент маҳаллий аэропортида Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Турдибековани Ю Тинг Линга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди.
"Бу сафарги олимпиадада халқимизга умуман ёқмагани эркак спортчиларни аёлларни кийимини кийиб чиққани бўлди. Шунга қарамай Ситора Турдибекова қўрқмасдан тайванлик эркак спортчи билан охиригача жанг қилди.
Ситорахонни қўрқмасдан курашгани йигитлардан қолишмаслигидан, мардлиги ва жўшқинлигидан ҳамда уларнинг лидерлигидан дарак беради" - деди бош вазир Абдулла Арипов.