Поиск
RUUZ

Спорт

Олимпия ўйинлари совриндорларига президент совғалари топширилди — фото

Миллий олимпия қўмитасида спортчиларга пул мукофотлари, уй ва автомобиллар тантанали равишда топширилди.

198views0replies
0

Спорт вазирлиги

Францияда ўтказилган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида тарихий натижа қайд этган ўзбекистонлик спортчилар Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.
Тадбирнинг иккинчи қисми Миллий олимпия қўмитасида ўтказилди. Унда Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига пул мукофотлари, уй ва автомобиллар тантанали равишда топширилди.
Олтин медаль олганларга:
  • 200 минг АҚШ доллари;
  • Tahoe автомобили;
  • икки қаватли коттеж.
Кумуш медаль олганларга:
  • 100 минг доллар;
  • BYD Song Plus EV Champion Flagship автомобили;
  • хонадон.
Бронза медаль олганларга:
  • 50 минг доллар;
  • BYD Song Plus DM-I Champion Flagship автомобили;
  • хонадон.
198views0replies
0

Комментарии