Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда собиқ қишлоқ хўжалиги вазири устидан суд бошланади

Шу йилнинг 15 август куни ЖКнинг тўрт моддаси билан айбланаётган Азиз Воитовга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бошланади.

202views0replies
0

president.uz

Жорий йилнинг 15 август куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Воитов Азиз Ботировичга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқишни бошлайди, бу ҳақда Олий суд сайтида маълум қилинди.
Собиқ вазирга нисбатан ЖКнинг қуйидаги моддалари билан айблов эълон қилинган:
• ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми "а" ва "в" бандлари, (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш);•
ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми "а" банди (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш);
• ЖКнинг 206-моддаси 2-қисми "а" банди (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш),
• ЖКнинг 209-моддаси 2-қисми "а" банди (мансаб сохтакорлиги).
Эслатиб ўтамиз, Азиз Воитов 2023 йил октябрь ойида Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан озод этилган ва ўша йилнинг декабрь ойида ҳибсга олинган эди.
202views0replies
0

Комментарии