Поиск
RUUZ

Криминал

Қидирувда бўлган 27 ёшли аёл фуқаро Туркияда қўлга олинди

Фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланаётган аёл Ўзбекистонга депортация қилинган.

394views0replies
0

Маълум қилинишича, Туркия ва Ўзбекистон ИИВ ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тезкор тадбир давомида фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб 2024 йилдан буён қидирувда бўлган аёл фуқаро И.Б. Истанбул шаҳрида қўлга олинган. Натижада фуқаро Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасига депортация қилинган.
"Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси ИИВ ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралади",- дейилади хабарда.
394views0replies
0

Комментарии