Андижон вилояти Андижон туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи ўзининг бир нафар жиноий шериги Андижон туманидаги яшовчи фуқаронинг бир аёл билан ишқий муносабатда бўлганлиги тўғрисидаги аудиоёзувларни аёлнинг оила аъзоларига ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўрсатиб, шарманда қилишини айтган. Бу ишни қилмаслик эвазига 7 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Ўтказилган тезкор тадбирда у талаб қилинган пулларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ишлари давомида спорт мактаби мураббийи ва унинг шериги шу йилнинг июнь ойида фуқаронинг сир сақланиши керак бўлган маълумотларини ошкор қилмаслик эвазига 3 минг АҚШ долларини ҳам товламачилик йўллари билан олганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.э