Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада жанжаллашган 2 нафар шахс 15 суткага қамалди — видео

Аниқланишича, ушбу шахслар ҳайдовчилар бўлиб, улар шаҳар марказида жанжал кўтарган.

110views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳар марказида икки нафар фуқароларнинг жанжаллашгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 11 август куни Фарғона шаҳар Саноат кўчасида икки нафар ҳайдовчилар Б.О. ва М.У.лар ўртасида ўзаро келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан.
Жанжал шу ерда хизмат олиб бораётган ИИО ходимлари томонидан бартараф қилинган.
Юқоридаги шахсларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ЖИБ Фарғона шаҳар судига юборилган. Натижада уларнинг ҳар бирига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
110views0replies
0

Комментарии