• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 12 августа 2024

Ўзбекистонда ойлик 15 фоизга оширилади

Тиббиёт, педагог ва меҳрибонлик уйлари ходимларининг ойликлари 15 фоизга, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилади.

824
0
UzNews.uz

Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўламини кенгайтириш, фуқароларнинг даромадларини изчил ошириб бориш сиёсатини давом эттириш ҳамда уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, шунингдек, педагог ва тиббиёт ходимлари меҳнатини қўшимча рағбатлантириш мақсадида:

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади. Бунда:

— пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;

— ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;

— ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб;

— фуқароларга тўланадиган бошқа пенсиялар ва нафақалар миқдорлари иловага мувофиқ белгиланди.

2024 йил 1 октябрдан бошлаб:

— бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади;

— бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ходимлар бундан мустасно;

— меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;

— базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди.

824
0